TIGblogs TIG | TIGblogs GROUP TIGBLOGS LOGIN SIGNUP
atoshmatov63's Blog
atoshmatov63's Blog
ИСЛОМДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ
Related to country: Uzbekistan


Исломда инсон ҳуқуқлари ҳақида гап кетар экан, инсон сифатида ҳар бир шахс у ҳуқуқлардан фойдаланиши зарурлиги таъкидланади. Чунки, бу илоҳий неъматдир ундан ҳар бир банда фойдаланиши керак. Инсон ҳуқуқлари ҳақида гап кетар экан, у ҳуқуқларни белгилашда инсоннинг ўзига нисбатан бўлган муносабат ҳам муҳим ўрин тутади. Биз ҳуқуқлари ҳақида гапираётган инсоннинг асли қандоқ, унинг бу дунёда турган ўрни қандоқ? каби саволларга бериладиган жавоблар, инсон ҳақларининг асосини белгилашда катта аҳамиятга эга бўлади. Албатта, инсон меҳнат туфайли ривожланиб қолган маймундир, деганлар инсонга ўзига яраша ҳуқуқ беришга уринадилар. Исломда эса, инсонга, сен маймундан тарқалгансан, дейишнинг ўзи инсонлик ҳуқуқини поймол қилишнинг олий нуқтаси, деб қаралади.

Шунингдек, инсон гуноҳ қилиб қўйиб, Аллоҳнинг ғазабига учраган махлуқ, у бу дунёда фақат ўша гуноҳини ювиш учунгина юрибди, у ўзини қанча кўпроқ қийнаса, тарки дунё қилса, шунчалик ўзига яхши бўлади деганлар ҳам инсон ҳуқуқларига нисбатан ўзларига яраша муносабатда бўладилар.
Исломда эса, Одам ота гуноҳ қилган пайтидаёқ тавба қилган, Аллоҳ ўша заҳоти уни кечирган, ҳозирда эса ҳар бир инсон бегуноҳ туғилади. Инсон Аллоҳнинг ер юзидаги халифасидир. У Аллоҳнинг амрига мувофиқ яшаб, бу дунёни қанчалик обод қилса, шунчалик савоб олади, икки дунёси обод бўлади, деб эътиқод қилинади
Исломда инсон Аллоҳ Ўз қўли билан яратган, Ўз руҳидан жон пуфлаган, ер юзида Ўзининг ўринбосари қилиб қўйган олий жаноб бир зотдир.
Бу олий жаноб маънони Қуръони карим оятлари очиқ баён этган. Аллоҳ таоло «Сод» сурасида иблисга хитоб қилиб: «Эй, Иблис, сени Мен икки қўлим билан халқ қилган нарсага сажда қилишдан нима ман қилди?!» дейди.
Ҳа, инсонни Аллоҳ таоло Ўз қўли билан яратгандир. Уни улуғлаб фаришталарни унга сажда қилишга амр қилгандир. Инсонга сажда қилмаган иблисни итоб қилиб Ўз даргоҳидан қувгандир.
Аллоҳ таоло «Сажда» сурасида инсоннинг яратилиши ҳақида хабар бериб: «Сўнг уни тўғрилади ва ичига Ўз руҳидан фуфлади», дейди.
Ҳа, инсоннинг яратилишини Аллоҳ таоло Ўзи тўғрилагандир ва унга жонни Ўз руҳидан пуфлагандир.
Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида инсонни яратишидан мақсади ҳақида фаришталарга қуйидаги хитобни қилади: «Роббинг фаришталарига, албатта, Мен ер юзида халифа яратувчиман, деганини эсла!»
Инсон Аллоҳ таоло томонидан яратилган нарсаларнинг гултожидир. Дунёдаги қолган бошқа барча нарсаларни Аллоҳ таоло инсон фойдаси учун яратгандир.
Бу ҳақда ҳам Қуръони карим очиқ-ойдин баёнот беради. Аллоҳ таоло «Жосия» сурасида қуйидагиларни айтади: «У сизларга осмонлар ва ердаги жамики нарсаларни Ўзидан мусаххар қилиб қўйди».
Демак, Исломда инсон ҳуқуқлари ҳақида сўз кетар экан, Аллоҳнинг қўли ила яратилган олий мақом зот, Аллоҳнинг руҳидан жон олган мўътабар зот ва Аллоҳнинг ер юзидаги халифаси-ўринбосари бўлган зот ҳақида сўз кетади. Ана ўшандоқ зотнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида баҳс юритилади.
Исломда инсон ҳуқуқлари ҳақида сўз юритилар экан, дунёдаги барча нарсалар унга беминнат хизмат қилиши учун яратилган зот ҳақида сўз кетади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг «Исро» сурасида: «Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни мукаррам қилиб қўйдик», деган.
Демак, Исломда инсон ҳуқуқлари ҳақида гап кетар экан, Аллоҳ таоло томонидан мукаррам қилиб қўйилган, Бани Одам ҳақида сўз кетади.
Бинобарин, инсон ҳуқуқларини поймол қилувчилар Аллоҳнинг иродасига қарши чиққан бўладилар. Улар Аллоҳ Ўз қўли билан яратган, Ўз руҳидан жон пуфлаган, Ўзининг ер юзидаги ўринбосари ва Ўзи азизу мукаррам қилиб қўйган зотнинг ҳуқуқларини поймол қилган бўладилар.
Ислом таълимотларининг барчаси, шарият аҳкомларининг ҳаммаси инсон ҳуқуқлари масаласига боғлиқ қилинган, десак заррача ҳам муболаға қилмаган бўламиз.
Бу ҳақиқатни тушуниб олишимиз учун шариятнинг мақсадлари нималардан иборат?-деган саволга жавоб беришнинг ўзи кифоя.
Бу саволга Ислом уммати ўн тўрт асрдан буён бир овоздан, Ислом шариятининг мақсадлари; динни, жонни, ақлни, наслни ва молни асрашдан иборат, деб жавоб бериб келмоқда.
Бугунги кунда кўтарилаётган инсон ҳуқуқлари масалалари шу беш муҳим нарса; дин, жон, ақл, насл ва молни асраш, муҳофаза қилиш ҳақида кетмаяптими? Албатта, шу ҳақда кетмоқда. Бугунги кунда масала қилиб кўтарилаётган инсон ҳуқуқлари ҳам худди шу беш асосий нарса атрофида айланади.
Ислом кишиларни бирор ишга буюрган бўлса ушбу беш нарсани асраш учун буюргандир.
Ислом кишиларни бирор нарсадан қайтарган бўлса ушбу беш нарсани муҳофаза қилиш учун қайтаргандир.
Мақсади шундоқ олий даражада бўлган тузумгина инсон ҳуқуқларини етарли даражада таъминлай олиши мумкин.

Бу маълумотлар: www.islam.uz олинган!

May 15, 2007 | 1:56 AM Comments  0 comments

Tags:
You must be logged in to add tags.


Abbos's Profile

Abbos's Friends


Latest Posts
Temuriylar tarixi...
Хива...
Latifalar!!!
«КЎКАЛДОШ»...
ИСЛОМДА...

Monthly Archive
May 2007

Change Language


Filter By Type
Travel
Topics

Friends
Sharifa


8302 views
Important Disclaimer